Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев: АҚШ ҳарбий базаси бўлгани учун Қирғизистонга ракета зарбалари билан таҳдид қилишган
Қирғизистонда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари базасининг жойлаштирилиши ўз вақтида республика хавфсизлигига жиддий хавф солган. Бу ҳақда Чўлпон Ота шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида президент Алмазбек Атамбоев баёнот берди, деб хабар қилмоқда ТАСС.
"Яшириб ўтирмайман, айрим мамлакатлар зарур бўлиб қолса бизнинг ҳудудимизда жойлашган Америка авиабазасига ракета зарбаси беришларини айтиб, огоҳлантиришган", - деган Қирғиз давлати раҳбари. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат 2014 йилгача, яъни Америка ҳарбий базаси Қирғизистонни тарк этмагунча давом этган. "Фуқароларимиз бунгача жиддий таҳдид остида эди", - дея изоҳ берган Атамбоев.
Давлат раҳбарининг давом этишича, хусусан, айни шу сабабли ҳам Қирғизистон Америка авиабазасини ёпишга қарор қилди. Мазкур авиабаза 2001 йилда НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётларини қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилиб, Бишкек аэропортида фаолият юритган.
Атамбоевнинг аниқлик киритишича, Россия билан ҳам унинг авиабазасини Қирғизистон ҳудудида жойлаштириш бўйича шартнома имзоланган. Бироқ, РФ билан янги келишувда ушбу давлат ҳарбийларининг республикада бўлиш муддати "74 йилдан 15 йилга қисқартирилган".
Мавзуга оид
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
10:05 / 03.07.2026
Россия Украина шаҳарларига янги ҳужумлар уюштирди
09:55 / 03.07.2026