Жаҳон | 07:54 / 24.07.2017
5308
1 дақиқада ўқилади

Исроилнинг Иорданиядаги элчихонасида отишма рўй берди

Фото: unian

Иорданиянинг яна Амман шаҳридаги Исроил элчихонасида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хавфсизлик кучларидаги манбасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда

Айни вақтда Исроил элчихонаси тартибни сақлаш кучлари бўлинмалари томонидан қуршаб олинган. 

Воқеанинг бошқа тафсилотлари хабар қилинмаяпти.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид