Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ суди 1,4 мингдан ортиқ ироқликни депортация қилишни тақиқлади
Мичиган штати Шарқий округи суди Ироқнинг АҚШда истиқомат қилаётган 1,4 мингдан ортиқ фуқаросини депортация қилинишига муддатсиз тақиқ қўйди. Америка ҳукумати уларни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштираётган эди. Судья Марк Голдсмит ушбу ишни ўрганиб чиқиб, шундай қарор чиқарди, деб ёзмоқда The Detroit News.
Ироқликлар АҚШга қонуний асосда келишган. Бироқ, кейинчалик Америка ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг аниқлашича, ушбу муҳожирлар ватанларида қонунбузарликларни содир этишган ва судланганлардир. Натижада, ҳукумат бу фуқаролар Америка жамияти учун хавф солади, деган хулосага келган. Улар муҳожирларни ушлаб, ишни иммиграция судларида муҳокама қилмасданоқ мамлакатдан депортация қилишни режалаштирган.
Умумий ҳисобда 1,4 мингдан ортиқ ироқлик ҳибс этилиши кутилаётган эди. Ҳозирда, уларнинг 230 га яқини ушланган. Ироқликларнинг адвокатлари АҚШ ҳукумати қарори устидан Мичиган судига мурожаат қилишган. Улар ўз қарашларини изҳор қилишар экан, ироқликлар ватанларига қайтгудек бўлса, у ерда уларга адолатсиз суд ва ҳатто ўлим, қасос олиш кабилар таҳдид солиши мумкинлигини айтишган.
Голдсмит адвокатларнинг фикрига қўшилган. Бундан аввал у ироқликларни депортация қилишга вақтинчалик тақиқни жорий қилган эди. Эндиликда бу тақиқни муддатсизга алмаштирди. "Мурожаатда исм-шарифлари ёзилганларнинг ҳар бирига,улар Америкада яшаганлари учун зўравонликлар ва ўлим хавф солади. Уларнинг айримлари маълум бир дин аъзоси бўлгани учун таъқиб қилиниши ҳам мумкин", - деган судья.
Шундай қилиб, суд қарорига кўра, ироқликларнинг ишини иммиграция суди кўриб чиқиши ва депортация қонунга қанчалик мос келишини аниқлаши керак.
Мавзуга оид
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026