Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги регламент бўйича аниқланади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 520-сон қарори билан Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди. Ҳужжат эълон қилинганидан кейин 18 ойдан сўнг амалга киритилади. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Техник регламент талаблари рўйхат бўйича озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат ёғ-мой маҳсулотлари учун мажбурий ҳисобланади. Ҳужжат носаноат ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқарилган ёғ-мой маҳсулотларига татбиқ этилмайди.
Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлигига қуйидаги талаблар қўйилади:
• санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари;
• ишлаб чиқариш жараёнига талаблар;
• қадоққа талаблар;
• сақлашга талаблар;
• ташишга талаблар;
• муомалага чиқаришга талаблар.
Ёғ-мой маҳсулотларини идентификациялаш ва мувофиқлигини баҳолаш, намуналарини танлаш ва синовдан ўтказиш масалалари алоҳида боб билан тартибга солинади.
Техник регламент жорий қилингунга қадар Миллий сертификатлаштириш тизими билан ўрнатилган қоидалар қўлланилади. У кучга киргунга қадар олинган санитария-эпидемиологик хулосалар ва мувофиқлик сертификатлари уларда кўрсатилган муддат мобайнида амал қилишда давом этади.
Мавзуга оид
00:02 / 03.11.2025
Бекободда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехи аниқланди
07:52 / 06.10.2025
Ҳудудларда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди
08:02 / 29.09.2025
Танадаги ёғ тўпланадиган жойлар саратон хавфига таъсир кўрсатиши аниқланди
22:42 / 28.08.2025