Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция экология вазири парламентдаги чиқиши вақтида ҳушини йўқотди
Франция экология вазири Николя Юло 25 июлда Франция миллий йиғинидаги нутқи вақтида ҳушини йўқотди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Вазир нутқи олдидан депутатларни иссиғи борлиги ва ўзини ёмон ҳис қилаётганидан огоҳлантирган. Кейинроқ уни аҳволи ёмонлашган. Вазир парламент қуйи палатаси биносидаги ишчи хонага олиб кетилган. Бироздан кейин унинг нутқи кейинроққа кўчирилгани эълон қилинган.
62 ёшли Юло атоқли эколог ва тележурналист ҳисобланади, у кўп йиллар давомида французлар орасида энг машҳур жамоат арбоблари рейтингининг юқори поғонасини эгаллаган. Юлони экология вазири бўлишга Франциянинг собиқ президентлари Жак Ширак, Николя Саркози ва Франсуа Олланд таклиф қилганлар. Бироқ Юло ҳар гал рад жавобини берган. У Франция ҳукумати таркибига Эмманюэл Макрон вақтидагина киришга қарор қилган.
Fiévreux, @N_Hulot écourte son audition en commission du développement durable #DirectAN pic.twitter.com/bFyIYI5JYb
— LCP (@LCP) July 25, 2017
Мавзуга оид
20:14 / 31.05.2026
Францияда оздирувчи дори сотиб олганларнинг харажатлари қоплаб берилади
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
10:07 / 23.05.2026