Президент қарори билан “Ўзбеккўмир” “Ўзбекистон темир йўллари” таркибига ўтказилди
“Ўзбеккўмир” ва “Шарғункўмир” корхоналари “Ўзбекистон темир йўллари” таркибига ўтказилди. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 26 июлдаги кўмир соҳасидаги корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорида белгиланган.
Ҳужжатда таъкидлашича, ҳозирги кўмир соҳасини бошқариш тизими ва “Ўзбеккўмир” раҳбарияти 2017-2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш Дастурини амалга ошириш ҳамда кўмир саноатини ривожлантириш бўйича қўйилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажарилиши, республика аҳолиси ҳамда ижтимоий объектларни керакли ҳажмда ва сифатли кўмир маҳсулоти билан таъминламаяпти. Бунинг натижасида соҳа фаолиятига тегишли кўплаб шикоятлар борлиги айтилади.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ижроия аппарати тузилмасига бошқарув раисининг саноатдаги ишлаб чиқариш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди.
Қарор билан “Кўмир таъминот” маҳсулотни сотиш ва етказиб бериш бўйича ягона корхонани ташкил этиш таклифи маъқулланди. “Ўзбеккўмир” минтақавий марказларининг унитар корхоналари унинг филиалларига айлантирилади.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024