Жамият | 10:25 / 27.07.2017
10537
2 дақиқада ўқилади

Бекобод шаҳрида 18 ёшли йигит 9-синф битирувчини уриб, оғир тан жароҳати етказди

Жиноятлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги даврда вояга етмаган ёшлар томонидан ҳам оғир турдаги жиноятларни содир этиш ҳолатлар кузатилаётгани сир эмас. Ҳеч бир фарзанд ота-онасидан ичувчи ёки чекувчи, жиноятчи бўлиб туғилмайди. Кўп ҳолларда оилавий муҳит ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Тошкент вилояти ИИБнинг хабар қилишича, Бекобод шаҳрида жорий йилнинг 7 июль куни соат 11.00 да Бекобод шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1999 йилда туғилган Ш.С. Бекобод шаҳар дехқон бозорида ўзаро жанжаллашиб, вояга етмаган 9-синф битирувчиси 2002 йилда туғилган Б.Р.нинг бош қисмига қўли билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Натижада Б.Р. оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, Бекобод шаҳрида 16 июль куни соат 07.45 да марказий шифохонадан тушган хабарга кўра, Бекобод шаҳрида яшовчи вақтинча ишсиз 1994 йилда туғилган Ш.О. чап чакка, чап ёноқ соҳаси, чап тирсак соҳалари юмшоқ тўқимаси лат ейиши ва шилинмалари ташхиси билан мурожаат қилганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида 15 июль куни соат 22.30 ларда, Бекобод шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1987 йилда туғилган А.А. Бекобод шаҳри 13-даҳада жойлашган 72- ва 69-сонли кўп қаватли уйлар орасида Ш.О. билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал натижасида Ш.О.ни қўли билан уриб, унга тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳолатлар юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид