Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:00 / 27.07.2017
19052
1 дақиқада ўқилади
Истанбул аэропортида иккита самолёт тўқнашиб кетди
Отатурк номидаги Истанбул халқаро аэропортидаги учиш-қўниш йўлагида иккита йўловчи самолётининг тўқнашуви юз берди. Бу ҳақда Posta нашри хабар берди.
Таъкидланишича, Оқтауга рейсни амалга ошираётган Қозоғистоннинг Scat Airlines авиакомпанияси самолёти Turkish Airlines’нинг Boeing 777 самолёти орқа қисмига текиб кетган.
Boeing бортида бўлган йўловчилар эвакуация қилинди. Улар Тайбэйга бошқа рейс билан жўнаб кетишган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш