19 кишини ўлдирган шахс ўлим жазосига маҳкум этилди
Хитойнинг Юньнань вилоятидаги Цюйцзин шаҳар округи ўрта поғонадаги халқ суди жума куни 2016 йилнинг сентябрида 19 кишини ўлдирган шахсни ўлим жазосига маҳкум этди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар берган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари маълумотига кўра, 28 сентябрь куни 28 ёшли Ян Цинпэй Хуэйцзэ уездидаги қишлоқда яшовчи ота-онасининг олдига келиб, улардан пул сўраган. Шу сабабдан можаро келиб чиққан, ҳамда Ян отаси ва онасини ўлдирган. Кейин у жинояти ошкор бўлишидан қўрққан. Ўшанда у 17 нафар қўшнисини ўлдириш ҳақида қарор қабул қилган.
Жиноят икки куннинг ичида фош этилган, жиноятчи Куньмин шаҳрида ҳибсга олинган, шундан сўнг у ўз айбини тан олди.
Таъкидланишича, Ян Цинпэй апелляция бериш ниятида эмас.
Мавзуга оид
20:16 / 19.10.2024
Тундаги ўқ овози – Чортоқдаги қотиллик тафсилоти
16:15 / 17.10.2024
Бир жиноят тарихи: қотиллик қурбони бўлган 72 ёшли актриса
02:30 / 15.10.2024
Германияда 50 йил олдин қотиллик содир этган офицерга ҳукм ўқилди
10:32 / 14.10.2024