Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Хитойга янги элчи тайинлади
Ўзбекистон Хитойга янги элчи тайинланди. Бу Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида хабар қилинган.
«Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди», — дейилади хабарда.
Бахтиёр Саидов 2016 йил январидан буён «Ўзбекенгилсаноат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари — бош менежери бўлиб ишлаб келётганди.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари кейинги вақтларда мустаҳкамланмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг май ойида Хитойга ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасида энергетика, нефтни қайта ишлаш, электростанцияларни замонавийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, транспорт коммуникациялари ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар имзоланган. Икки мамлакат ташқи савдо ҳажмини 10 млрд доллардан оширишга келишиб олган.
Мавзуга оид
07:24 / 06.05.2026
Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси тайинланди
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
21:38 / 12.03.2026