Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония биринчи хусусий ракета парвозини 30 июлга қолдирди
Япониянинг Interstellar Technologies хусусий компанияси томонидан ясалган биринчи фазовий ракета парвози ноқулай об-ҳаво туфайли 30 июлгача қолдирилди.
MOMO деб номланган ракета ишлаб чиқарувчисининг сайтида айтилишича, ракета 29 июль куни Хоккайдо оролидаги Таики аҳоли пункти яқинидаги полигондан учирилиши белгиланган эди, деб ёзади РИА Новости.
"Ноқулай об-ҳаво шароити ва кўришнинг етарли эмаслиги сабабли парвоз 30 июлга қолдирилди", — дейилади Interstellar Technologies хабарида.
MOMO ракетасининг баландлиги 9,9 метрни вазни бир тоннага яқинни ташкил этади. Тахмин қилинишича, у 20 кггача бўлган юкни 120 км баландликка олиб чиқа олади.
Ракета ҳавога кўтарилгач, 100 кмлар баландликка эришиши, шундан сўнг, 4 дақиқа мобайнида термосферада парвоз қилиши керак. Кейин унинг ёқилғиси тугайди ва ракетанинг бош қисми парашют ёрдамида Тинч океанига қўниши керак.
Япония ОАВнинг ёзишича, лойиҳа қиймати 50 миллион иенни (450 минг доллар атрофида) ташкил этади.
Мавзуга оид
12:54 / 04.04.2026
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:31 / 30.03.2026
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
22:25 / 24.03.2026