Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россиянинг собиқ матбуот вазири Михаил Лесин ўлдирилган
Россиянинг собиқ матбуот вазири ва медиаменежер Михаил Лесин Вашингтондаги меҳмонхонада бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлмаган, у ўлдирилган. Бу ҳақда BuzzFeed нашри АҚШнинг разведка ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг бир неча амалдорларига асосан хабар бермоқда.
Мақолада айтилишича, Лесин АҚШ адлия вазирлиги билан режалаштирилган учрашувдан аввал ўлдирилган. Нашрнинг таъкидлашича, адлия вазирлиги ходимлари Лесиннинг ўлимидан бироз аввал уни ўзи ташкил этган RT телеканалидаги иш ҳақидаги интервьюга чақиришган.
Россия собиқ матбуот вазири ва «Газпром-медиа» собиқ раҳбари 2015 йилнинг ноябрь ойида Вашингтон марказидаги Hotel Dupont меҳмонхонасида ҳаётдан кўз юмганди. Бахтсиз ҳодиса ўлимга сабаб қилиб кўрсатилган, бу борадаги иш ёпилган. Лесин Россия матбуот вазири лавозимини 1999-2004 йиллар давомида эгаллаган.
Мавзуга оид
08:50
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026