Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги ҳарбий парадда янги техника намойиш этилди
Хитой Халқ-озодлик армияси ташкил этилганига 90 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган парадда миллий маҳсулот бўлмиш янги қитъалараро баллистик ракета намойиш этилди.
ТАСС нашри Хитой Марказий телевидениесига асосланиб хабар беришича, DF-31AG ракетаси 10 минг км масофагача учиб бора олади.
Агентликнинг қайд этишича, парадда ўн мингдан ортиқ ҳарбийлар ва юзлаб ҳарбий техникалар (129 самолёт ва қуруқликда ҳаракатланувчи 571 ҳарбий техника) қатнашган.

Хитой Халқ-озодлик армияси 1927 йил 1 августида ташкил этилган. 2015 йил сентябрида Си Жингпин Хитой 2017 йил охирига қадар мамлакат армияси ҳарбийлари сони 300 мингга қисқаришини маълум қилганди. Шунга қарамасдан ҳозирда Хитой армияси дунёдаги энг йирик армия ҳисобланади, унинг таркибида 2 миллион ҳарбий хизматчи бор.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026