Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқара Ғарбни иккиюзламачиликда айблади
Туркия ички ишлар вазири Сулейман Сўйлу Ғарб давлатларини Анқарага нисбатан нохолис муносабатда айблади.
Унинг айтишича, Ғарб Туркиянинг олдинга интилишга ҳар уринишида унинг йўлида ғов бўлади. Бу ҳолат охирги 15 йилдан бери кузатилмоқда.
Сўйлунинг таъкидлашича, катта давлатлар ўз таъсир ҳудудларидагина тинчликни таъминлайдилар.
“Курдистон ишчи партияси кўмакни олислардан олмаяпти. Номлари Туркия ИИВ «қизил рўйхати”га киритилган террорчилар яшаш учун рухсатни Жанубий Кореяда олмаяптилар. КИПнинг Суриядаги шохобчаси – PYD (Демократик иттифоқ) Япониядан қурол билан таъминланмаяпти. Яъни очиқчасига янглиш танлов. Гап Ғарбнинг иккиюзламачилигида кетмоқда”, деб айтган турк вазири.
Унинг таъкидлашича, Ғарб иқтисодий ва сиёсий манфаатлари йўлида одамлар ўлимини инкор этмоқда ва энг ёмони – ирқ, дин ва миллат бўйича таҳқирлаш йўналишини олиб бориб, уларни одам ўрнида кўрмайди.
“Очиқчасига айтишим мумкин, бир қатор давлатлар бой, бироқ маданий нуқтаи назардан эмас. Бу тузилмалар инсонга фойда келтирмай, фақатгина муаммолар яратади. Бошқа давлатларда ҳарбий тўнтарувлар режаларини амалга оширишга уриниб операциялар ўтказиш ривожланганлик аломати эмас. Африканинг баъзи давлатларида ҳукуматни ағдариш, урушга ундаш – бу муваффақият эмас”, деб қўшимча қилган Сўйлу.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026