Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада одам савдоси билан шуғулланувчилар ташлаб кетган 150 га яқин киши қутқарилди
Мексика ҳукуматининг маълум қилишича, марказий америкалик 147 киши Веракруз штатидаги саҳрода қолдириб кетилган. Хабарларга кўра, уларни ноқонуний одам ташиш билан шуғулланувчилар АҚШга боришда транспорт воситаси бузилиб қолгани сабабли ярим йўлда қолдириб кетишган.
Муҳожирларнинг 74 нафари Ҳондурас, 59 киши Гватемала, 13 киши Салвадор фуқаролари экани айтилмоқда. Яна бир киши никарагуаликдир. Улар тор тиркамада АҚШ билан чегарадош Тамаулипас штатига кетаётган бўлган. Улар ушбу штатдан, Мексика миллий иммиграция институти тахминига кўра, АҚШга ўтказилиши керак бўлган.
Қутқарилганлар орасида 48 нафар ўсмир бўлиб, шулардан 14 нафари катталар қаровида бўлмаган.
Улар Веракруз штати Озулуама шаҳри яқинидаги йўл ёқасида қолдириб кетилган, деб хабар қилмоқда Reuters.
Мавзуга оид
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026