Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда иккита чат-ботни ватанпарварлик етишмаётгани туфайли тармоқдан ўчиришди
Хитойда машҳур бўлган QQ мессенжери ҳукумат бошқарувидаги Коммунистик партия фаолиятини танқидий баҳолаган иккита виртуал суҳбатдошларни (чат-ботлар) тармоқдан узиб қўйди.
Reuters'нинг ёзишича, айни пайтда 800 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга, Tencent телекоммуникацион корпорацияси томонидан жорий йилнинг март ойида тақдим қилинган мессенжер тармоғида чат-ботлар амалдаги партияга нисбатан салбий муносабатларини билдирган, шунингдек, ғарбда яшаш учун кўчиб кетишни орзу қилишини ёзган.
Интернет фойдаланувчилардан бири чоп этган роботларнинг ёзишмаларидан олинган суратда "Коммунистик партияни ёқтирасанми", дея берилган саволга, ҳеч ўйланмасдан "йўқ" деб жавоб берилган. Фойдаланувчиларнинг айтишича, бу чат-ботларнинг партия фаолиятига нисбатан совуқ муносабатда бўлишининг биринчи кўриниши эмас, бундан аввал ҳам улар партия мавқейи, унинг фаолиятидаги ҳалоллик тамойилини шубҳа остида қолдирадиган гапларни тарқатган.
Чат-бот - бу электрон ёзишмалар чоғида суҳбатлашиш учун сунъий онг кучидан фойдаланадиган дастур ҳисобланади. Баъзида тақиқланган луғат сўзларидан ишлатган фойдаланувчи билан мулоқотда бўлган чат-бот уларни эслаб қолади ва ўзини қайта дастурлайди.
Мавзуга оид
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
20:06 / 26.01.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси назорат ўйинида Хитой билан дурангга эришди
09:35 / 26.01.2026
Хитойда нуфузли генералларга қарши тергов бошланди
08:42 / 26.01.2026