Жаҳон | 13:52 / 04.08.2017
5242
1 дақиқада ўқилади

Камбожа бош вазири набирасининг АҚШ фуқаролигини олишига қарши чиқди

Камбожа бош вазири Хун Сеннинг маълум қилишича, у АҚШда туғилган 14 ёшли набираси Америка паспортини олишини истамайди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

«Ҳозирда набирам учун АҚШ фуқаролигидан воз кечиш йўлларини қидирмоқдаман, сабаби, эҳтимол, АҚШ қатор давлатлар билан уруш бошлайди ва менинг набирамдан америкалик аскар бўлишни талаб қилади», - дея маълум қилди Сен.

Таъкидланишича, бош вазирнинг Вашингтон билан муносабатлари анча чигал бўлиб, у Қўшма Штатларни ўзининг сиёсий рақибларини қўллаб-қувватлашда гумонлайди. Шу билан бирга, Сен Америка раҳбари Дональд Трампга ижобий муносабатда.

Аввалроқ Британиялик хонанда Трамп образини яратгани туфайли АҚШдан депортация қилингани хабар берилганди.

Мавзуга оид