Жаҳон | 12:59 / 05.08.2017
3964
1 дақиқада ўқилади

Туркияда автобус иштирокидаги ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди, 36 инсон жароҳат олди

Туркияда йўловчи автобус иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, натижада беш киши ҳалок бўлган.

NTV’нинг хабар беришича, яна 36 киши турли даража жароҳатлар олган.

Таъкидланишича, Истанбулдан келаётган автобус йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилган.

Жабрланганлар шифохонага етказилди.

Айни дамда ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид