Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияда АҚШ авиацияси ва НАТО батальони иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтади
Эстонияда 7-18 август кунлари мамлакат мудофаа кучлари ва АҚШнинг Мэриленд штати миллий гвардияси авиациясининг биргаликдаги машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Эстония армияси бош штабига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Машғулотларга, кутилишича, НАТО халқаро батальони ва "Кайтселиит" кўнгилли ҳарбийлаштиришган тузилма аъзолари жалб қилинади.
Машғулотларда АҚШдан 10 та А-10 Thunderbolt штурм самолёти, 4 та 64 Black Hawk ва CH-47 вертолёти ҳамда миллий гвардиянинг 270 нафар ҳарбий мутахассиси иштирок этади. Америкаликлар 4 август куни Таллин яқинидаги Эмари авиабазасига етиб келишган. Машғулотлар вақтида Эстония ҳудудида Мэриленд штати миллий гвардияси ҳарбий-ҳаво кучлари штаби жойлашади.
Машғулотларнинг асосий қисми Тапа шаҳри яқинидаги Эстония мудофаа кучларининг марказий полигонида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026