Жаҳон | 16:29 / 08.08.2017
7885
1 дақиқада ўқилади

Маккадаги меҳмохоналардан бирида ёнғин юз берди, жабрланганлар йўқ

Саудия Арабистонидаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин юз берди. Унда ҳиндистонлик 391 фуқаро истиқомат қилаётган эди, деб хабар қилмоқда Анадолу агентлиги.

Макка шаҳри фуқаро мудофаси бошқармаси вакили Наиф Шарифнинг маълум қилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. 

Унинг сўзларига кўра, ёнғин эрталаб Азизия мавзесидаги 7 қаватли бинонинг сўнгги қаватида рўй берган. 

«Ёнғин ўчирилди, ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар йўқ», - деган Шариф.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид