Жаҳон | 09:16 / 08.08.2017
3058
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда "Боко Харам" жангарилари ҳужумида 30 дан ортиқ одам қурбон бўлди

Нигериянинг "Боко Харам" радикал гуруҳи жангариларининг мамлакат шимоли-шарқига ҳужум қилиши оқибатида 31 нафар балиқчи қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Агентликка кўра, қуролланган жангарилар Чад кўлидаги Дугури ва Дабар Ванзам оролларида балиқчиларга ҳужум қилган. Балиқчилардан бирининг айтишича, жангарилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ҳужум қилишган. 

Ҳарбий ҳукумат Чад, Нигерия, Нигер ва Камерун туташган жойда жойлашган Чад кўлида балиқ овлашга рухсат берганидан сўнг 1 ҳафта ўтгач ҳужум амалга оширилди. Балиқчиликка тақиқ эса, "Боко Харам" ушбу соҳадан тушган фойдани ўз ҳарбий кампаниясини молиялаштириш учун ишлатмоқда, деган хабарлардан сўнг жорий қилган эди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид