Жаҳон | 20:07 / 09.08.2017
6932
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Ироқ шимолида ўз ҳарбий базасини қурмоқда

Фото:aa.com.tr

АҚШ Ироқнинг Талл-Афар шаҳри яқинидаги асосан туркманлар истиқомат қилувчи ҳудудда ўз ҳарбий базасини қурмоқда.

Ироқ Ҳарбий Кучлар (ҲК) полковниги Маҳдий Ал-Хафажийнинг "Анадолу" агентлигига маълум қилишича, база ўтган ҳафта Мўсул ғарбида Ироқ армияси ва АҚШ вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокараларга мувофиқ яратилмоқда. 

Унинг сўзларига кўра, базанинг қурилиш ишлари 50 фоизга тугалланган ва у ерда Америка зирҳли техникаси ҳамда ҳарбий мутахассислар жойлаштирилган. 

Ҳарбий база Талл-Афарни ИШИДдан озод қилиш операциялари доирасида фаолият юритади. 

Мавзуга оид