Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россия, АҚШ ва Исроил Сурия бўйича махфий учрашувлар ўтказди
Фото : SANA
Исроил, АҚШ ва Россия Иордания пойтахти Амман ва Европа давлатларидан бирининг пойтахтида Сурия бўйича қатор махфий учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Haaretz газетаси ёзмоқда.
Хабар қилинишича, учрашув давомида Сурия жанубида ўт очишни тўхтатиш мавзуси муҳокама қилинган.
Нашрнинг билдиришича, музокаралар Россия ва АҚШ «келишув» ҳақида маълум қилишидан бир неча кун аввал ўтказилган.
Таъкидланишича, Исроил томони учрашув давомида Эроннинг Сурияда бўлиши юзасидан норозилик билдирган.
Аввалроқ Раққада коалиция авиазарбаси оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:31
Сурия хавфсизлик кучлари Идлибда ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди
21:16
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
19:21
“Ножўя таъсирлари ҳақида етарлича огоҳлантиришмаган” — АҚШда “оздирувчи воситалар” устидан шикоятлар кўпайди
09:52