Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда АҚШ самолётини уриб туширмоқчи бўлган россиялик қўлга олинди
Туркия хавфсизлик хизматлари россиялик Ренат Бакиевни қўлга олишди. У Америкага қарашли ҳарбий самолётни дрон ёрдамида уриб туширишни режалаштиргани айтилмоқда. Бу ҳақда Haberturk хабар берган.
Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари Бакиевни ИШИД террорчилик гуруҳига аъзо, деб ҳам ҳисоблашмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, полициячилар Telegram’да унинг ИШИДнинг бошқа аъзолари билан ёзишмаларини топишган, уларда Америка ҳарбий самолётини Туркия жанубидаги Инжирлик авиабазаси яқинида уриб тушириш учун учувчисиз учар қурилмани харид қилиш ҳақида сўз борган.
Шунингдек таъкидланишича, Бакиев авиабаза атрофини велосипедда айланиб кузатиб юрган.
Россиялик 13 кун давомида сўроқ қилинди. Бугун у суд олдида жавоб беради.
Мавзуга оид
21:33
Халқаро Букер мукофоти номи россиялик миллиардер шарафига ўзгартирилади
18:30
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
17:41
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
17:20