Лавров: Бошқа давлатлар сиёсатига аралашиш АҚШ учун анъанага айланган
Москва Вашингтоннинг Россиядаги сайловларга аралашишига йўл қўймайди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.
Лавровнинг айтишича, “у АҚШ элчихонасида қандай режалар борлигидан бехабар, бироқ америкалик дипломатлар қонунга хилоф фаолиятни амалга оширишда пайқалган кўплаб ҳолатлар бор”.
Лавровнинг эслатиб ўтишича, Вена конвенциясига кўра, Россияда АҚШ элчихонаси томондан ёлланган ходимлар фақатгина техник ишни (ҳайдовчилар, машинисткалар, стенографчилар) бажаришлари мумкин ва “дипломатик фаолият” билан шуғуллана олмайдилар. “Бироқ АҚШ элчихонасининг жойда ёлланган ходимлари турли вилоятларга бориб, аҳоли ўртасида унинг губернатор ишига, умуман федерал марказга қандай муносабатда эканлиги ҳақида сўровнома ўтказганлари ҳолатлари кузатилган. Бундай ҳолатларда биз америкалик ҳамкасбларимиздан бу одамлар билан хизмат алоқаларини узишни сўраймиз», деб айтган Лавров.
“Фикримча, бу АҚШ учун анъанага айланган. Балки улар буни аралашув деб ҳам ҳисобламаслар, чунки уларга ҳамма нарса мумкин ва бу уларнинг қонида бор. Умид қиламанки, бизнинг номимизга айтилган бу айбловлардан (Россиянинг АҚШ президенти сайловларига аралашуви ҳақида) кейин – чунки 10 ой ичида бунинг бирорта исботи келтирилмаган – бу мавзунинг Америка юқори доиралари учун барча ўткирлиги уларни яна бир бор ўйлаб кўришга мажбур қилади”, деб айтган Лавров.
10 сентябрда Россияда регионал ва муниципал даражадаги 5,8 мингта сайлов бўлиб ўтади. Шундан кейин ярим йил ўтиб, яъни 2018 йил март ойида Россия президенти сайловлари ўтказилади.
Мавзуга оид
12:00
АҚШ ва БАА Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди
11:40
Россия ТИВ АҚШ ядровий доктринадаги ўзгариш бўйича сигналга эътибор беришига умид қиляпти
08:50
АҚШ Украинага 20 млрд долларлик ёрдам юборишни режалаштирмоқда
09:30 / 22.10.2024