Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Қурбон ҳайит байрами 10 кун давом этиши мумкин
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған жума куни тез орада нишонланадиган Қурбон Ҳайит (Ийд ал-Адҳа) байрамини яна 10 кун нишонлашни таклиф қилди. «Бу билан сайёҳларнинг ҳам кайфияти чоғ бўлади», деб фикр билдирган у.
Мамлакат Бош вазири Биноли Йилдирим мазкур таклиф юзасидан ҳал қилувчи қарор 15 август куни қабул қилинишини айтган. «Президент раислик қиладиган Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги йиғилишида бу масаланинг айрим жиҳатларига тўхталиб ўтамиз, ана шундан кейин якуний қарорни эълон қилиш мумкин», - деган у.
Туркия Мусулмонлар иттифоқининг маълумотига кўра, ушбу диний байрам ёз ойининг сўнгги кунида нишонланиши кутилмоқда. Маҳаллий анъанага асосан, байрам тўрт кун давомида кенг нишонланади.
Август ойининг 30 санасида мамлакат аҳолиси «Ғалаба куни»ни ҳам байрам қилади. Баъзи тадбиркор, экспортёрлар бундай узоқ байрамлар нишонланишидан нолиб, қарор маъқулланмаслигини сўрамоқда. Сайёҳлик соҳасида фаолият олиб борувчилар учун бундай янгилик айни муддао бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026