09:42 / 11.08.2017
8034

Ўзаро жанжал оқибатида машинасида мотоциклда кетаётган шеригини уриб юборган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 31 июль куни соат 01:30 да Бекобод шаҳар марказий шифохонасидан хабар тушди, дея маълумот берди Тошкент вилояти ИИБ.

Хабарга кўра, шу куни соат 01:00 да Бекобод тумани Хос фермерлар уюшмаси бўйлаб ўтган ички маҳаллий автомобиллар қатнов йўлида Бекобод тумани Хос фермерлар уюшмасида яшовчи, 1994 йилда туғилган Аслиддин Нурманов (исм-фамилияси ўзгартирилган) ўзига тегишли «Урал М6736» русумли кажавали давлат белгиси 10 603 АА мотоциклида Бекобод тумани Ўзбекистон фермерлар уюшмаси ҳудудидан Хос фермерлар уюшмаси томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг томон четидаги тут дарахтига урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этганлиги аниқланди. 

Натижада мотоцикл кажавасидаги йўловчи, Бекобод шаҳрида яшаган 1993 йилда туғилган Дилмурод Ўктамов шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай Дилмурод Ўктамов 2017 йил 31 июль куни соат 14:00 да вафот этди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, 2017 йил 31 июль куни соат 01:00 да Аслиддин Нурманов ўзига тегишли «Урал» русумли мотоциклида йўловчи, Дилмурод Ўктамов билан Бекобод тумани Хос фермерлар уюшмаси бўйлаб ўтган ички маҳаллий автомобиллар қатнов йўлида ҳаракатланиб кетаётган вақтида Бекобод тумани Ўзбекистон фермерлар уюшмасида яшовчи 1993 йилда туғилган Заҳриддин Шерматов ўзига тегишли «НЕКСИЯ» русумли давлат белгиси 10 G 717 ВА автоуловини олд томони билан ушбу мотоциклни орқа томонидан Дилмурод Ўктамовга ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида, қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида бир маротаба уриб, йўлнинг қатнов қисмини четига чиқариб юбориб, оғир тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланди. 

Заҳриддин Шерматов ушланиб, ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Top