Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркия ва Германия муносабатлари қачон яхшиланишини айтди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Берлин ва Анқара ўртасидаги муносабат Германияда 2017 йилнинг сентябрида бўлиб ўтадиган парламент сайловларидан сўнг яхшиланади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Туркия етакчисининг таъкидлашича, икки томонлама муносабатларнинг совуқлашиши Европа ичидаги сиёсат туфайли юз берди. Бу ЕИ давлатларига сайловлардан аввал хос бўладиган нарсадир.
«Франция ва Австрия ҳам илгари шундай қилишган, энди эса Германия шу стратегиядан фойдаланаётганини кўрмоқдамиз. Ишончим комилки, вазият сайловлардан сўнг яхшиланади», - деган Эрдўған.
Аввалроқ Германия молия вазири Эрдўғанни айблаб чиққанди.
Мавзуга оид
07:38
Ўзбекистонликлар Германияга 3 минг евролик ишларга таклиф қилинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026