ОАВ: Facebook Хитойда махфий иловани ишга туширди
Facebook компанияси Хитойда фотосуратлар алмашиш учун махфий иловани ишга туширди. Бу ҳақда The New York Times компаниядаги манбага асосан хабар берган.
Нашр маълумотига кўра, Facebook Colorful Balloons иловасини тақдим этган. У ўз функциялари бўйича маҳаллий Youge Internet Technology компаниясининг Moments иловасига ўхшаб кетади.
Шу билан бирга, таъкидланишича, Хитой ҳукумати Америка технология гиганти бу иловани хитойлик фойдаланувчилар орасида тарқатаётганини билиши ёки билмаслиги номаълум бўлиб қолмоқда.
Газетанинг аниқлашича, Хитой компанияси раҳбари сифатида Чжан Цзинмэй исм-фамилиялик қиз кўрсатилган, у Марк Цукербергнинг хитойлик амалдорлар билан учрашувларидан бири тасвирланган фотосуратда бор.
Facebook унинг компанияга алоқаси ва юқоридаги иловага тегишли масалаларга изоҳ беришдан бош тортган.
Аввалроқ Facebook янги Watch видеоплатформаси ишга туширилганини эълон қилганди.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:21 / 04.10.2024