Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон ИШИДнинг 4 нафар қўмондони йўқ қилингани ҳақида хабар берди
Пентагон 10 август куни Афғонистонда амалга оширилган авиазарба натижасида ИШИДнинг тўрт нафар қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди.
Кобулдаги Америка қўмондонлиги баёнотида шу ҳақида хабар берилди.
Қўмондонлик маълумотларига кўра, ҳарбий операция натижасида Афғонистоннинг Кунар вилоятида ўзини вилоят амири дея эълон қилган Абдур Раҳмон ҳам йўқ қилинган.
Афғонистондаги АҚШ кучлари қўмондони генерал Жон Николсоннинг сўзларига кўра, жорий йилда Афғонистондаги ИШИД ҳарбийлари устидан ғалаба қозонилади.
Июль ойида Пентагон Кунарда ИШИДнинг Афғонистондаги раҳбари Абу Саид ва террорчи ташкилотнинг яна бир неча аъзоси йўқ қилингани ҳақида хабар берганди.
ИШИД - қатор мамлакатларда фаолияти тақиқланган террорчи гуруҳ.
Мавзуга оид
18:30
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026