Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антарктида музликлари остида 90 вулқон борлиги аниқланди
Эдинбург университетининг тадқиқотчилар гуруҳи Антарктиданинг ғарбий қисмидаги муз қалқон остида 91 вулқон яширинганини аниқлади. Геологларнинг фикрича, бу сайёрадаги энг йирик вулқонлар камари бўлиши мумкин. Британиянинг The Guardian газетаси шу ҳақида хабар берди.
"Биз ҳайратдамиз. Бунчалик кўп бўлишини кутмаган эдик. Антарктида ғарбида бизга маълум бўлган вулқонлар сони икки баробарга кўпайган", - деди музликлар бўйича мутахассис Роберт Бингэм. Бунга қадар бу минтақадаги олимлар 47 вулқонни аниқлашганди.
Манбага кўра, икки километрли муз қалқон остида аниқланган вулқонларнинг баландлиги 100 метрдан 3850 метргачани ташкил қилади.
"Биз шунингдек Росса музлиги шельфи остида яширин, денгиз тубида янада кўп вулқон борлигини тахмин қиляпмиз. Шу боис бу ерни - дунёдаги энг катта вулқонлар концентрацияси аниқланган минтақа дейиш мумкин, ҳатто Африканинг шарқий қисмидан ҳам кўпроқ", - қўшимча қилди Бингэм.
Энди мутахассислар вулқонлар қанчалик фаол эканини аниқлашни режалаштиришмоқда.
Мавзуга оид
07:31 / 14.03.2026
Антарктидадаги сирли кўлни сунъий йўлдошлар тасвирга олди
21:32 / 06.01.2026
«Қиёмат куни» музлигининг ҳаракати тезлашгани қайд этилди
07:51 / 25.09.2025
Антарктида музлари остида аввал номаълум бўлган 85 та «фаол» кўл топилди
20:10 / 23.03.2025