15:29 / 15.08.2017
4318

Миробод туманида талончи ушланди

2017 йилнинг 10 август куни тахминан соат 13:30 ларда Раимжон Джуматаев ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида Миробод тумани ҳудудида фуқаро Нодирбек Эгамбердиевнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган 1.750.000 сўм ва 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини эгаллаб олган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик, яъни соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Top