Жаҳон | 18:06 / 17.08.2017
6359
2 дақиқада ўқилади

Греция Европанинг газ марказига айланиши мумкин

Грециянинг газ тақсимловчи DESFA тармоғини сотиб олиш борасида жиддий қизиқиш билдираётган сармоядорлар ҳамда газга бўлган ички талабнинг ортиши, мамлакат Жануби-Шарқий Европада газ соҳаси марказига айланиши мумкин эканидан дарак бермоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» Hellenic Republic Asset Development Fund (HRADF) агентлигига асосан хабар қилди.

Аниқлик киритилишича, DESFA’ни харид қилиш истагини ўнга яқин эҳтимолий харидорлар билдирган, улар орасида Австралиянинг Macquarie банки, Италиянинг Snam, Бельгиянинг Fluxys, Нидерландиянинг Gasunie ва Испаниянинг Enagas компаниялари иштирокидаги консорциум, Қатарнинг Powerglobe компанияси бор.

«Шуни айтиш мумкинки, бундай натижа соҳадаги йирик ўйинчиларнинг мамлакатнинг табиий газ ички бозорини либераллаштириш ва газ савдоси бўйича минтақавий марказга айланиш борасидаги саъй-ҳаракатларига юқори ишонч билдираётганидан дарак беради», - дея хабар берди Greek Energy Forum консалтинг ташкилоти таҳлилчиси Дарья Ночевник.

European Policy Center таҳлилий маркази ходими Марко Жулиянинг таъкидлашича эса, Греция ЕИнинг энг “кучсиз” минтақаси бўлган Жануби-Шарқий Европада газ етказиб беришни диверсификация қилишга ажойиб имконияти бор.

Кредит берувчилар билан келишув шартларига кўра, DESFA’нинг хусусийлаштирилиши жорий йилда якунига етиши лозим.

Мавзуга оид