Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида уюшмаган ёшлар учун Ёшлар иттифоқи ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда илк лойиҳа амалиётга жорий этилди. Бу ҳақда Кун.uz’га ЁИ Самарқанд вилоят Кенгашининг матбуот хизмати вакили Моҳинур Маҳмудова хабар берди.
Туманнинг Мирзо Улуғбек маҳалласида яшовчи 30 ёшли Ахтам Қаршиевнинг тўй қилишга моддий имконияти етмаётгани сабабли иттифоқ, маҳалла фаоллари хайрли ишга бош қўшди. Эзгулик, хайр саховат ғоялари билан йўғрилган бу ташаббус яна 3 нафар оила соҳибининг хурсандчилигига сабаб бўлди. Қолаверса, бу халқимиз орасида камтарона тўй қилиш ғоясини тарғиб қилишга хизмат қилди.
Ҳа, ўзбекона тўйнинг файзи бошқача. Айниқса у кўпчилик маслаҳати билан, ортиқча ҳашамдан йироқ бўлса. Пайариқда уюшмаган ёшлар учун аталган илк лойиҳа айрим тўйларда илдиз отаётган манманлик иллатларидан йироқ бўлди.
“Ҳавас қиладиган жиҳати — кўпчилик тўйдагилардан фарқли равишда бир маҳаллада яшовчи келин-куёв ҳамда 3 нафар жажжи болакайларнинг хатна тўйлари бир даврада ўтди. Намунали тўй деб таърифланаётган ушбу тантанада 4 та хонадонинг яқинларидан иборат 250 нафар меҳмон ортиқча кўзбўямачиликдан халос, камтарона тўйнинг гувоҳи бўлди” — деди Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муҳаббат Қозоқова.
Тантанада сўз олган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Рустам Қобилов бугунги тўй дастурини вилоят бўйлаб тарғиб этиш таклифини айтиб ўтди:
“Бугуннинг талаби — бир кунлик тўй дабдаба, исрофгарчиликсиз ўтмоғи керак. Буни катталаримиз ҳам, ёшларимиз ҳам онгли равишда тушуниб етиши, камчиқим, камтарона ва ихчам маросимларни қадрият даражасига кўтаришимиз лозим», — деди Р.Қобилов.
Пайариқдаги ушбу 4 та хонадоннинг хурсандчилигига сабаб бўлган тўй савобталаб инсонларни ҳам бирлаштирди. Намунали тўй харажатлари туман солиқ қўмитаси, маҳалладаги тадбиркорлар, тумандаги бозор маъмурияти томонидан қопланди.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024