Жаҳон | 08:16 / 17.08.2017
6843
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони ҳаж вақтига қатарлик зиёратчилар учун чегарасини очади 

Фото: РИА "Новости"

Саудия Арабистони қироли Салмон  ибн Абдулазиз Ол Сауд жорий йилда ҳажни амалга оширмоқчи бўлган қатарликларга Саудия Арабистони билан қуруқликдаги чегарани кесиб ўтиш учун махсус электрон рухсатлар талаб этилмаслигини ва улар учун чегара очиқ бўлишини айтди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда.  

Бундан ташқари, қирол ўз ҳисобидан қатарлик зиёратчиларни Доҳадан самолётларда Саудия Арабистонига етказиб қўйишга буйруқ берди.  

Жорий йилда ҳажнинг адо этилиши август охирига тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, июнь бошида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Миср ва бошқа бир қатор давлатлар Қатарни уларнинг ички ишларига аралашишда ва террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни узиб қўйишганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид