BMW янги Z4 родстерининг концептини намойиш қилди
Германиянинг BMW автомобилсозлик компанияси расман янги авлод Z4 родстерининг прототипини намойиш қилди. У кейинги йилдан ишлаб чиқарила бошланади. Концепт-кар тақдимоти Американинг Pebble Beach Concours d’Elegance нафислик кўргазмасида бўлиб ўтди.
«BMW Concept Z4 компаниямиз автомобилларининг ташқи кўринишларига янги услубни намойиш этади», – деди BMW гуруҳи бош дизайнери Адриан ван Хойдонк. Унинг сўзларига кўра, бу автомобиль серияли родстерга «жуда яқиндир».
Германия автомобилсозлик компанияси янги Z4 концептини «Тойота» билан ҳамкорликда ишлаб чиқмоқда. У Японияда Supra номи билан сотади. Z4 учун куч агрегатлари ва электроникаси BMW компаниясида тайёрланади, шассисининг қатор қисмлари, подвескаси, тормоз тизими Toyota спорткари билан бир хил бўлади.
BMW ва Toyota спорткарларини Австриянинг Magna компанияси йиғади. Иккала модель ҳам 2018 йилда конвейерга қўйилади. Бунда BMW ва Toyota ҳамкорлигида ишлаб чиқариладиган спорткарларнинг умумий сони йилига 60 минг донани ташкил этади.
Куз мавсумида Франкфуртда бўлиб ўтадиган автокўргазмада BMW компанияси «кучайтирилган» седан M5 ва X2 митти кроссоверини намойиш этади.
Мавзуга оид
22:21 / 11.11.2024
Reuters: Toyota Хитойдаги бизнес стратегиясини ўзгартиради
18:00 / 06.11.2024
Японияда Toyota’нинг биринчи учар таксиси намойиш этилди
14:37 / 30.10.2024
Toyota автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми кетма-кет саккизинчи ой пасайди, сотувлар ҳам қисқарди
22:19 / 18.10.2024