АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
АҚШ ва Жанубий Корея душанба, 21 август куни Ulchi Freedom Guardian қўшма ҳарбий машқларни бошлайди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Машқлар камида 31 августга қадар давом этади. Таъкидланишича, улар ҳар йили қуруқликда, денгизда ва ҳавода ўтказилади, бу эса Пхеньяннинг салбий муносабатини келтириб чиқармоқда.
КХДРдагиларнинг ишонч билдиришича, бу машқлар ўз ҳудудларига қуролли тарзда бостириб киришга тайёргарликдан бошқа нарса эмас. Ўз навбатида, Вашингтон ва Сеул машқлар мудофаа кўринишига эга экани ҳамда КХДРни «босиб туришда» муҳим ўрин тутишини иддао этмоқда.
АҚШ машқларда тахминан 40 минг ҳарбий хизматчидан фойдаланмоқчи.
Аввалроқ КХДР АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма машқини оловга мой қуйиш, деб атаганди.
Мавзуга оид
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024