Жаҳон | 19:01 / 21.08.2017
5507
1 дақиқада ўқилади
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
Россия президенти Владимир Путин Анатолий Антоновни РФнинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади.
"Президент фармони билан Анатолий Иванович Антонов Россия Федерациясининг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ҳамда Россия Федерациясининг Америка давлатлари ташкилотининг Вашингтондаги қароргоҳида доимий кузатувчиси сифатида тайинланди", - дейилади Кремль сайтига жойлаштирилган хабарда.
Путин бошқа фармон билан Антоновни ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этган.
Россия давлат раҳбари, шунингдек, РФнинг шу пайтга қадар элчиси Сергей Кислякни Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимидан озод этган.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024