Жаҳон | 19:56 / 21.08.2017
3858
1 дақиқада ўқилади

БААда тамаки, газли ва энергетик ичимликлар савдосига солиқ киритилди

Бирлашган Араб Амирликларида тамаки, газли ва энергетик ичимликлар савдосига тааллуқли янги солиқ киритилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Тегишли ҳужжат БАА президенти Халифа бин Зоид ал-Наҳаён томондан имзоланган. 

Маълум бўлишича, тамаки маҳсулотлари ва энергетик ичимликлар савдосидан олинадиган солиқ 100 фоизни, газли ичимликлардан эса 50 фоизни ташкил қилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид