Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макроннинг рафиқасига ортиқча харажатларсиз биринчи хоним бўлишга рухсат берилди
Фото: AP
Елисей саройи мамлакат президентининг рафиқаси мақомини аниқлаштирувчи шаффофлик хартиясини чиқарди.
Ҳужжатга мувофиқ, «Франция президенти рафиқасининг жамиятдаги роли ва вазифалари» аниқлаштирилган. Хусусан, кўрсатилишича, у эрига расмий ташрифлар ва халқаро саммитлар давомида ҳамроҳлик қилиши мумкин.
Бундан ташқари, аёл Франциянинг халқаро таъсирини кучайтириши мумкин бўлган тадбирларни ҳам ўзи ташкиллаштириши мумкин. Устувор жиҳатлар орасида – фуқаролик жамияти билан ўзаро алоқа, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, болаларни ҳимоя қилиш ва жинсларнинг тенглиги масалалари бор.
Жамоатчиликнинг хавотирига сабаб бўлган ҳамда Эммануэль Макроннинг рейтинги тушишига олиб келган асосий саволга жавоб хартиянинг иккинчи қисмида бор. У ерда айтилишича, президент рафиқасида ўз бюджети, маоши, шунингдек, ҳукумат харажатлари бўлмайди. У икки маслаҳатчи, котиблар гуруҳи, давлат томонидан тақдим этилувчи қўриқлаш хизматидан умид қилиши мумкин, холос.
Елисей саройи Франциянинг биринчи хоними билан боғлиқ исталган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишга ваъда берган.
Эммануэль Макрон Франция президентлиги учун сайловларда ғалаба қозонганидан сўнг, давлат ғазнасидан рафиқаси Брижитга маблағлар ажратиш ва уни парламент орқали қабул қилишга имкон берувчи биринчи хоним низомини қабул қилишни таклиф қилганди. Шундай баёнотлар фонида Макроннинг рейтинги 54 фоизга тушиб кетди.
Мавзуга оид
08:21 / 07.05.2026
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
22:42 / 28.04.2026
50 нафар ўзбекистонлик Франция узумзорларига ишга юборилади
09:05 / 25.04.2026
Франция океан устида энг қиммат йўлни қурмоқда
09:59 / 24.04.2026