ОАВ: Россия КХДР ва АҚШга бевосита музокараларни таклиф қилди
Россия АҚШ ва КХДР ҳукуматларини бевосита музокаралар ўтказишга ишонтиришга уринмоқда. Бу ҳақда «Известия» нашри россиялик дипломатик манбаларга асосланган ҳолда ёзмоқда.
Газета суҳбатдошларининг қайд этишича, Америка томони турли баҳоналар билан мулоқотдан бош тортишда давом этмоқда. Хусусан, АҚШ «КХДРда демократия ва инсон ҳуқуқлари йўқлигини рўкач қилиб» яккама-якка учрашувдан бўйин товламоқда. Бунда Шимолий Корея, кескинликка барҳам берилиши айнан Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги бевосита музокаралардан бошланиши кераклигига рози.
«Биз «олтилик»нинг бошқа аъзолари сингари америкаликлар ва шимолий кореяликлар ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни ташкил этишга уриниб келамиз. Бевосита мулоқот ўтказишни Пхеньян талаб қилмоқда. Бироқ, айни вақтда КНДР бошқа соҳилда, АҚШ бошқасида. Бири ядро синовларини давом эттираётган бўлса, иккинчиси «демократия йўқлиги ва инсон ҳуқуқларига» ёпишиб олган», — дея изоҳ берган манба.
Россия томони бу вазиятда Американинг минтақада юзага келган муаммога куч ишлатиш йўли билан барҳам беришга қарор қилиши мумкинлигидан хавотирда..
Мавзуга оид
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024