Жаҳон | 23:04 / 22.08.2017
7474
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди

Фото:aa.com.tr

Туркия PYD ва YPG террорчиларига Сурия шимолида сохта давлат яратишга ижозат бермайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада ижрочи ҳокимият раҳбарлари билан учрашувда айтиб ўтди.

Унинг айтишича, кимлардир “курд давлати” деб аталувчи давлат яратилишига жонбозлик қилмоқда. “Бундай гапларни курд биродарларимиз номига айтилган ҳақорат деб биламан. Ишончим комилки, курдлар Сурия шимолида, Туркия чегараси яқинида бундай давлат пайдо бўлишига имкон бермайдилар”, деб айтган Эрдўған.  

“Террорчилар Сурия шимолида Ўрта ер денгизига чиқувчи ҳудудни яратмоқчи бўлганлар. Туркия улар билан бугун Жуди, Тендерук, Қандил ва Габар туманларида террорчилар объектларини йўқ қилаётгандек иш тутади”, деб қўшимча қилган Туркия президенти.

Унинг айтишича, Туркия мамлакатнинг бўлакланишига барча уринишларнинг олдини олади. “Туркия 780 квадрат километр майдонга эга яхлит давлатдир”, деган Эрдўған.

Шу муносабат билан Эрдўған Туркиядаги фавқулодда вазият тартибининг амал қилишига эътибор қаратди. “Туркияда ФВ тартибининг асосий мақсади террорчиларга қарши фаол курашдир. Туркиянинг жануби-шарқий ва шарқий вилоятларида хавфсизлик ва барқарорлик тўлиқ тикланмагунча мен президент лавозимида ўз вазифамни уддалай олдим деб айта олмайман”, деб айтган Эрдўған.

У Туркиянинг жануби-шарқий ва шарқий ҳудудлари ижрочи ҳокимияти раҳбарларини террорчиларнинг шериклари таҳдидларидан қўрқмасликка чақирди.

Мавзуга оид