Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
Қозоғистон Қирғизистонга 41 миллион доллар ҳажмидаги биринчи траншни йўналтирди. Бу ҳақида ҚР бош вазирининг матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Евроосиё интеграцияси шароитида иқтисодий ҳамкорлик ривожи учун ажратилган молиявий ёрдам Қирғизистон божхона, ветеринария, фитосанитария ва карантин хизматларининг модернизациясига йўналтирилади.
Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги келишув доирасида Қозоғистон Қирғизистонга 100 миллион доллар ажратади. Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) келишувига қўшилишига доир йўл хариталари лойиҳаларини амалга ошириш учун техник ёрдам йўналтирилган.
"Кўрсатилаётган ёрдам Қирғизистон Республикасига мамлакат иқтисодиётини нисбатан қисқа муддатларда ЕОИИ талабларига мослаштириш имконини беради", - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026