Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Арманистон президенти билан Тоғли Қорабоғ муаммосини муҳокама қилади
Россия президенти Владимир Путин 23 август куни Сочида Арманистон раҳбари Серж Саргсян билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилди.
Кутилишича, икки давлат етакчилари Россия-Арманистон муносабатларининг долзарб масалалари ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳамда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама этишади.
Путин ва Саргсян Арманистон президентининг Россияга жорий йилнинг март ойидаги ташрифи вақтида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан ҳам фикр алмашади.
Тахминларга кўра, Тоғли Қорабоғ можаросига ечим топиш бўйича ҳам муҳокамалар бўлиб ўтади.
Аввалроқ Эрон Тоғли Қорабоғ масаласига амалий жиҳатдан аралашиш арафасида тургани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:04 / 30.06.2026
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
18:39 / 30.06.2026
«Ўзларига қайтаётган уруш реаллиги» – Россия яна дронлар ҳужумига учради
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026