Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ инсон ҳуқуқларининг бузилиши туфайли Мисрга 300 млн доллар ажратишдан бош тортди
АҚШ Мисрга тахминан 300 млн доллар ажратишни рад этди. Бу инсон ҳуқуқларига риоя этилмаслик ҳолатлари билан боғлиқ, деб хабар бермоқда Reuters.
Аниқлик киритилишича, Қўшма Штатлар давлат котиби Мисрнинг ҳарбий ва иқтисодий ёрдам тўғрисидаги мурожаатини рад этган ҳамда пулларни бошқа мамлакатларга юбориш ҳақида топшириқ берган.
Тиллерсоннинг таъкидлашича, Миср ҳукумати демократияни мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифасини уддалай олмаяпти.
Дастлабки маълумотларга кўра, қарор Мисрда нодавлат ташкилотлар ҳаракатини чекловчи яқинда қабул қилинган қонун билан боғлиқ.
Аввалроқ АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермаслиги ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:54
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:37
АҚШ-Эрон музокарачилари Доҳага келяпти: Ҳўрмуз диққат марказида
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
08:19 / 29.06.2026