«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
«ПСЖ» яримҳимоячиси Анхель Ди Мария ҳамон «Барселона»га ўтиши мумкин бўлиб турибди. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, аргентиналик футболчи каталонияликлар клубига ўтишга яқин турибди. «ПСЖ» футболчини 50 миллион евро эвазига сотиши мумкинлигини маълум қилган. «Барселона»нинг Ди Марияга қизиқиши «Ливерпул» ва «Боруссия» билан мос равишда Филиппе Коутиньо ва Усмон Дембеле билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолгач, пайдо бўлган.
Ди Мариянинг ўзи «Барселона» билан 4 йиллик шартнома имзолашга келишиб олган. «ПСЖ» «Барселона» билан алоқалари ёмон бўлишига қарамасдан, молиявий фейр-плей қоидаларига мослашиш учун аргентиналик футболчини сотишга тайёр бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Le Parisien берган хабарга кўра, Носир ал-Халайфий Жозеп Бартомеу билан суҳбатда Ди Марияни сотмаслигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024