Жамият | 18:28 / 23.08.2017
5993
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда жиноятчилар ўғрилик содир этгандан сўнг қўлга олинди

2017 йилнинг 20 август куни тахминан соат 17:30 ларда, Одилбек Рихсибоев ва Арофат Акбарова ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод туманида жойлашган “Аквапарк” бассейнида бўла туриб, шу ерда қаровсиз қолдирилган, фуқаро Умарбек Шоакбаров ва Наргиза Мухтароваларга тегишли бўлган жами 3.688.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинганлар, деб хабар тарқатди пойтахт ИИББ.

Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. 

Жабрланувчиларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Мавзуга оид