Жаҳон | 09:05 / 25.08.2017
4754
1 дақиқада ўқилади

NYT: Трамп маслаҳатчилари унинг қабулига кириш учун ёзилишлари керак бўлади

Фото: The New York Times

Оқ уй девони раҳбари Жон Келлининг янги талабига кўра, АҚШ президенти маслаҳатчилари Дональд Трампнинг Овал хонасидаги қабулига кириш учун рўйхатга ёзилишлари лозим бўлади. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, президент маслаҳатчиси ва қизи Иванка Трамп истиснодир. У учрашув вақтида сиёсий эмас, балки оилавий масалалар муҳокама қилинадиган бўлса, рўйхатга ёзилмасдан кира олади. 

Қўшма Штатлар биринчи хоними Меланья Трамп ва президентнинг ўғли Бэррон ҳам Овал хонага ёзилмасдан киришлари мумкин. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид