Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия тарихида энг оммавий қотилликлар серияси тиббиёт ходими томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин
Германиялик тиббиёт оғаси (медбрат) Нильс Ҳегель 84 нафар беморнинг қотиллигида гумонланмоқда. У ҳозирда умрбод озодликдан маҳрум этилган. Бу ҳақда Ольденбургда 28 август куни маълум қилинди.
Ҳегель маълум дори воситаларидан атайин фойдаланишда гумонланмоқда. Бунинг оқибатида беморларда юрак ёки қон айланиши билан боғлиқ муаммолар келиб чиққан. Шундан сўнг у ҳамкасблари ҳурматини қозониш учун беморларни жонлантирмоқчи бўлган, бироқ кишиларни қутқариш ҳар доим ҳам рўй бермаган.
Полиция янги тергов доирасида уч йил давомида юздан ортиқ тиббий картани ўрганди ва экспертиза учун юзтадан кўпроқ эксгумация ўтказди.
Агарда ушбу қотилликлар суд томонидан тасдиқланса, бу Германия тарихидаги энг оммавий қотилликлар сериясига айланади.
40 ёшли Ҳегель ҳозирда умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига маҳкум қилинган. Уни олти эпизод бўйича айбдор, деб тан олишган. У сўроқлар давомида ўнлаб қотилликларни амалга оширганини маълум қилган.
Мавзуга оид
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
09:11 / 28.05.2026
Германия Канадага сувости кемаларини таклиф қилмоқда
08:42 / 28.05.2026