13:15 / 28.08.2017
3462

Миробод туманида талончилик фош этилди

2017 йилнинг 22 август куни тахминан соат 08:00 ларда, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) билан судланган З.В.В. ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Миробод туманида жойлашган “Ипотека” банкининг ёнида бўла туриб, фуқаро И.В.В.нинг соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган «LG» русумли уяли телефони, “Ипотека” банки томонидан берилган пластик картаси ва 560.000 сўм миқдоридаги пулларини эгаллаб олган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми «а» банди (талончилик, яъни хавфли рецидивист томонидан, соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Top